Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ИККИНЧИ ҚИСМ

Илм ва сақофат


Илм сўзининг маъноси луғатларда «киши илм олди, бирон нарсани билди, ишдан хабардор бўлди», деб таърифланади. Сақофатнинг маъноси «маърифатли бўлди, маҳоратли бўлди, сўзда моҳир бўлди, гапни тушунди» дейилган. Лафзлар аслида мана шундай луғавий маъноларда ишлатилади. Лекин у бошқа маънода ишлатилса, истилоҳ қилинган бу лафз луғавий маънога дахлдор бўлиши мумкин. Масалан, наҳв фанидаги «фоилун» лафзи истилоҳ қилинган, унинг луғавий маъноси «ҳукмрон» - соид. Шу сабабли қадимгилар илм сўзини маърифат маъносида ишлатишган ва илм билан маърифатни бир-биридан ажратишмаган. Кейинчалик одамлар ақлий маърифат билан табиатшуносликка оид илмни бутун инсониятга тааллуқли деб ҳисоблай бошлашди. Бошқа нақлий билимларни, яъни кўчма маърифатларни эса нақл қилинган умматга хос деб билишди. Сўнг илмга ҳам, маърифатга ҳам муайян маъно берилди. Улар луғавий маъноларидан бошқа, яъни илм ҳам истилоҳий маънога, сақофат ҳам истилоҳий маънога эга бўлиб қолди. Шу истилоҳга биноан, ҳар иккаласи қуйидаги маънони англатади. Илм тажриба, мулоҳаза ва натижа орқали эришиладиган маърифатдир. Масалан, табиат илми, кимё илми ва бошқа илмлар каби. Сақофат ахборот, истинбот ва маълумот олиш орқали эришиладиган маърифатдир. Тарих, тилшунослик, фиқҳ, фалсафа ҳамда тажриба ўтказилмайдиган бошқа фанлар каби. Ўзи сақофат таркибига кирса-да, лекин илмга тааллуқли, тажриба қилинмайдиган маърифатлар ҳам бор. Математика, геометрия ва саноат каби. Булар, гарчи сақофатга дахлдор бўлса-да, лекин бирор умматга хос бўлмай, умумбашарий илмлар қаторига киритилади. Шунингдек, тижорат ва кемасозлик каби саноат, ҳунарга тааллуқли сақофатлар ҳам илм ҳисобланиб, барчага тааллуқлидир. Чизмачилик, ўймакорлик ва мусиқа каби фанлар эса сақофатдан ҳисобланиб, муайян нуқтаи назарга боғлиқ сақофатдир. Сақофат билан илм ўртасидаги фарқ шуки, илм маълум умматга хос эмас, балки бутун инсониятга дахлдордир. Сақофат эса хос бўлиб, гоҳо ундан келиб чиққан фикрлар умматнинг ўзига хос жиҳатларидан бўлиши мумкин. Адабиёт, қаҳрамонлар тарихи ва уларнинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар, гоҳида эса тижорат, кемасозлик каби умумий бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун илмни ҳар қандай умматдан олинаверади, чунки у оламий бўлиб, маълум умматга хос эмас. Сақофат шундайки, уммат аввало ўз сақофатини ўрганиб англай бошлайди, уни зеҳнига жойлаб бўлгач, бошқа сақофатларни ўрганади.

 

Мусулмонлар ўзи ўрганган илмлар билан бировдан олган илмларни аввалдан фарқлаганлар. Ибн Халдун «Муқаддима» номли китобида шундай дейди: «Илмлар икки турли бўлади: табиий турига инсон ўз ақли билан йўл топади. Нақлий турини эса инсон уни кашф этган кимсадан ўрганади. Аввалгиси ҳикмат ва фалсафа илмлари, улардан инсон ўз ақли орқали хабардор бўлиши ва уларнинг мавзулари, масалалари, далиллари ва таълимотига ўз идроки орқали йўл топиши мумкин. У фикр эгаси сифатида ўз нуқтаи назарини уларнинг хатосидан тўғрисига қарата олади. Иккинчиси битилган нақлий илмлар. Уларнинг барчасида шаръий битувчи зот ҳақидаги хабарга суянилади

 

179-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260